Халқаро космик станцияда ишловчи астронавт Скотт Келли фазода олинган суратларни мунтазам равишда эълон қилиб боради. National Geographic’нинг ёзишича, АҚШ аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (NASA) Келлининг суратларини 12 миллион обуначиси бор ўз Twitter’ида қайта эълон қилиб боради.
8 сентябрь NASA’нинг Twitter’ида Ер ва Ойнинг суратлари пайдо бўлди, бироқ тагсўз хато билан ёзилди. NASA ходимлари фазовий суратни эълон қиларкан, хатолик сабаб Ойни Қуёш деб атади.
Мазкур хатони ўқувчилар пайқаб қолган. «Қуёш — ҳаддан ташқари кучли ёруғлик манбаи бўлиб, унинг яқинида нафақат юлдузларни, балки катта шаҳарларнинг учқунларини ҳам кўра олмайиз», — дейди астроном ва The Planetary Society журнали муҳаррири Эмили Лакдавалла.
Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги тарғиботига масъул NASA ходимлари Ойни биринчи марта Қуёш билан адаштираётгани йўқ: улар 2015 йилнинг август ойида ҳам Скотт Келлининг бошқа бир суратини қайта чоп этиш вақтида шундай хатога йўл қўйган эди.
Изоҳ (0)