«Союз ТМА-16М» кемасининг капсуласи Халқаро фазовий станция экипажининг уч аъзоси билан бирга Қозоғистон даштига муваффақиятли қўнди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Унинг бортида россиялик Геннадий Падалка, даниялик Андреас Могенсен (Европа космик агентлиги вакили) ва қозоғистонлик космонавт Айдин Аимбетов бор эди. «Қутқарувчилар қурилманинг люкини очиб, космонавтларнинг капсуладан чиқишига ёрдам бермоқда», — деди Парвозларни бошқариш маркази вакили.
Тиббий кўрикдан сўнг космонавтлар Қозоғистон пойтахти Остонага олиб борилади, у ерда мустақил Қозоғистоннинг космосда бўлиб қайтган биринчи космонавти шарафига мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашув бўлиб ўтади.
Ўз навбатида, Геннадий Падалка фазода бўлиш бўйича жаҳон рекордчисига айланди. Беш парвоз давомида у 878 кунни Ердан ташқарида ўтказди. Станцияда қолган америкалик астронавт Скотт Келли эса ҳамкасбларининг муваффақиятли қўнгани билан табриклади.
#Soyuz plasma trail lights the way home. Welcome back to #Earth, guys! pic.twitter.com/Cw3c4wQA1T
— Scott Kelly (@StationCDRKelly) September 12, 2015
Изоҳ (0)