Янги iPhone’ларнинг пушти версияси олдиндан буюртма қилиш йўли билан бир неча соат ичида сотиб бўлинди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Macrumors интернет-нашри маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда Apple’нинг интернет-дўконида пушти ранг iPhone 6s ва iPhone 6s Plus’ни сотиб олиш имкони йўқ, улар икки-уч ҳафтадан сўнг дўконда яна пайдо бўлади.
Нашрнинг аниқлик киритишича, пушти iPhone’ларнинг аксарият бўлажак эгалари АҚШда истиқомат қилади. Мазкур қурилмалар чакана савдода сентябрь ойи охирида пайдо бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)