Осиё тараққиёт банки Жиззах шаҳридаги канализация тизимини реконструкция қилиш орқали шаҳардаги атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини яхшилаш, турмуш даражасини ошириш мақсадига йўналтирилган 81 миллион долларлик қарз берилишини тасдиқлади, дея хабар қилади «Газета.uz».
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 85 мингдан зиёд аҳоли ва 350 та бизнес субъекти ичимлик суви ва ишончли канализация тизими билан таъминланади.
Янги сув тозалаш иншооти қурилиши билан бирга, лойиҳа 62 километрлик магистрал коллекторлар ва тўртта насос станциясини барпо этиш, шунингдек, янги иншоотларни ишга туширишни кўзда тутади.
Лойиҳа 2020 йилда якунланади, ўша вақтгача тизимлар қуввати кунига 30 минг куб метр канализация чиқиндиларини йиғиш ва қайта ишлашга етадиган бўлади.
Изоҳ (0)