«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётларида тарқатиладиган энг мазали таомлар рейтингда еттинчи бўлди. Бу ҳақда, сайёҳлар ўртасида «Travel.ru» лойиҳаси ўтказган сўровнома натижаларига асосланиб, «Anons.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг миллий авиакомпанияси еттинчи ўринни Буюк Британиянинг British Airways, Austrian Airlines ва Air Serbia билан бўлишиб олган.
Сўровномада иштирок этган сайёҳларнинг фикрича, самолёт бортида энг мазали егуликларни Turkish Airlines авиакомпанияси таклиф қилади.
Изоҳ (0)