Хитойнинг Шанхай шаҳрида буюк ўзбек шоири ва давлат арбоби Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилади. Бу ҳақда, Шанхай университети ҳузуридаги Ўзбекистон тадқиқотлар ва таълим алмашинувлари маркази директори Яо Симинга асосланиб, «12news.uz» хабар бермоқда.
Марказ раҳбарининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда Шанхай университети ҳудудига Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш масаласи бўйича музокаралар якуний босқичга кирган.
Аввалроқ, Шанхай халқаро тадқиқотлар университетида 2015 йил кузида ўзбек тили кафедраси очилиши маълум бўлганди. 2005 йили Тошкентда, 2014 йили Самарқандда Конфуций институтлари ташкил этилган бўлиб, уларни ҳар йили 100 нафар тингловчи битириб чиқади.
Қайд этиш жоиз, бугунгача Алишер Навоий шарафига Тошкент, Навоий, Самарқанд, Москва, Токио, Боку каби шаҳарларда ҳайкаллар қўйилган.
Изоҳ (0)