АҚШда 39 мингга яқин хитойлик фуқаро ХХР томонидан зарурий ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги учун ватанига депортация бўлишни кутмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Маълум қилинишича, Хитой АҚШнинг фуқароликни тасдиқлаш ҳақидаги сўровларига оид маълумотларни жуда секин тақдим этмоқда. Баъзи хитойлик муҳожирлар депортацияни ўн йилдан ортиқ вақт давомида кутмоқда. Бундай кишиларнинг сони ортиб бормоқда.
Америка ҳукумати маълумотларига қараганда, хитойлик фуқароларнинг кўпчилиги миграция қонунчилигини бузганлиги учун ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)