Россиялик қутқарувчилар Элбрусда адашиб қолган икки нафар швед сайёҳини топди. Бу ҳақда ФВВнинг Элбрусдаги қидирув-қутқарув бўлинмаси навбатчиси маълум қилди, дея хабар бермоқда"ТАСС".
Альпинистлар 9 сентябрь, чоршанба тонгида, денгиз сатҳидан 4,5 минг метр баландликдаги Пастухов қоялари атрофида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли адашиб қолган эди.
Изоҳ (0)