Греция қирғоқ мудофааси 5 сентябрь тонгида муҳожирлар оиласидан бўлган, янги туғилган бола жасадини топди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Мудофаа хизмати вакилининг сўзларига қараганда, боланинг ота-онаси қайиқда Грециянинг Агатониси оролига етиб олган. Бола Самос оролидаги касалхонага етказилган, у ерда унинг ўлими қайд этилган. Оила Туркиядан Грецияга етиб олишга уринган.
Греция уруш гирдобида қолган Суриядан қочиб келаётган юзлаб муҳожир ва қочоқларни қийинчилик билан идора қилмоқда.
Изоҳ (0)