«Барселона» футбол клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомида КОНМЕБОЛнинг қолган тўққиз терма жамоаси дарвозасига гол урган илк аргентиналикка айланди. Бу ҳақда «Championat.com» хабар бермоқда.
28 ёшли футболчи Боливия терма жамоасига қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, дублни расмийлаштирди. Ўйин Аргентина терма жамоасининг 7:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди.
Қайд этиш жоиз, жанубий америкаликлар орасида бу каби натижага шу вақтгача фақат уч футболчи — бразилиялик Зико, эквадорлик Аугустин Дельгадо ва колумбиялик Арнольдо Игуаран эришган.
Месси 2005 йилдан бери Аргентина терма жамоасида тўп суради ва ўтган давр мобайнида 104 учрашувда 48 та гол уришга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)