Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги аэропорт ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари ва жиноятчилар ўртасида отишма юз берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Натижада икки нафар махсус топшириқли бўлинма (ОМОН) ходими ва бир нафар Давлат автомобиль инспекцияси инспектори ҳалок бўлди. Яна бир инспектор оғир яраланди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи манбасининг маълум қилишича, Бирлашган тожик мухолифатининг собиқ аъзоси ҳужум уюштирганликда гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)