Домодедово аэропорти йўловчилари учинчи қаватнинг тутай бошлаганлиги туфайли эвакуация қилинди, деб хабар беради RBC.
Ўт ўчирувчилар ёнғин аэропорт биносининг пастки қаватидаги багажлар бўлимида юзага келганлигини аниқлади. Уни бартараф этиш учун 17 та техника ва 61 киши жалб этилди.
Москва вақти бўйича 7:46 да ёнғин ўчирилди. Қисқа туташувни келтириб чиқарган носоз электр мосламаси ёнғинни юзага келтирган. Аэропортдан уч мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)