Сўнгги 22 йил ичида БМТ Ўзбекистонга иқтисодиёт, бошқарув, соғлиқни сақлаш, таълим ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳаларидаги ислоҳотлар учун 434 миллион доллардан ортиқ ҳажмдаги техник кўмакни тақдим этди. Бу ҳақда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори ва БМТТД доимий вакили Стефан Приснерга таяниб, UzDaily хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, Фарғона водийси ва Қорақалпоғистонда яшовчи бир миллиондан зиёд киши ичимлик суви билан таъминланган, олис туманлардаги бирламчи тиббий муассасалар ва болалар боғчалари таъмирланган, суғориш амалиёти яхшиланган, болалар боғчалари реконструкция қилинган, қуёш сув иситувчилари ва панеллари ўрнатилган.
БМТ кўмагида 1 дан 14 ёшгача бўлган барча болалар қизамиқ ва полиомиелит/қизилчадан ҳимояланган; 6—59 ойлик болаларнинг 98 фоизи А витамини олиб, қизамиқ ва микроэлементлар етишмовчилигидан ҳимояланган.
БМТ ваколатхонаси раҳбари таъкидлашича, бу йил БМТнинг Ўзбекистондаги тизими ҳукумат билан тараққиёт йўлида ҳамкорлик қилиш бўйича янги БМТ доира дастури (ЮНДАФ)ни имзолади, у 2016—2020 йилларга мўлжалланган.
Изоҳ (0)