Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон Республикасидаги электрон савдо-сотиқ қоидалари лойиҳасини ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда «Infocom.uz» Вазирлар Маҳкамаси расмий сайтига таяниб.
Қоидалар лойиҳасига кўра, Ўзбекистон ҳудудида электрон чакана савдони қонунчиликка мувофиқ юридик шахс тузмасдан туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Шу билан бирга, сотиш учун алоҳида рухсатнома олиш талаб этиладиган товарлар, божхона декларацияси расмийлаштирилганидан буён 12 ой муддати ўтиб бўлган тайёр импорт истеъмолчилик товарлари электрон савдосини ташкил этиш тақиқланади.
Сотувчи харид қилинган товар пулини тўлашни қуйидаги усуллар ёрдамида амалга ошириш учун барча зарур шароитларни яратиши шарт:
- нақд пул ёки банк пластик карточкаларидан тўлов қабул қилиш терминалидан фойдаланиб;
- миллий банк картасидан шахсий кабинет орқали маблағ кўчириш воситасида;
- юридик шахслар банк ҳисобларидан қонунчиликда белгиланган тартибда пул маблағларини кўчириш орқали.
Изоҳ (0)