АҚШ маъмурлари Эрон, Шимолий Корея ва Сурияга қурол тарқатмаслик тўғрисидаги қонунни бузганликда айблаб, Россиянинг бир қатор компанияларига қарши санкциялар жорий этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ушбу компаниялар қаторида МиГ корпорацияси, Приборсозлик конструкторлик бюроси, «Катод» ва «Рособоронекспорт» бор.
2-сентябр, чоршанбадан кучга кирадиган «қора» рўйхатдан Хитой, Шимолий Корея, БАА, Сурия, Судан, Эрон ва Туркия компаниялари ҳам жой олган.
Изоҳ (0)