Москванинг барча йўловчи юрадиган кўчалари ва ҳудудлари Wi-Fi билан жиҳозланади. Бу ҳақда шаҳар ахборот технологиялари департаментининг бошлиқ ўринбосари Александр Горбатко маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Горбатконинг таъкидлашича, ҳозирнинг ўзида пойтахт олий ўқув юртлари ва уларнинг ётоқхоналари, мактабларда Интернетга симсиз уланиш имконияти пайдо бўлди. 700 дан зиёд Wi-Fi тармоғи шаҳардаги 21 та очиқ ҳудудда —парклар, йўловчилар ва велосипедчилар йўлакларида фаолият кўрсатмоқда.
City Wi-Fi лойиҳаси доирасида маъмурлар ягона авторизацияни жорий этмоқда: энди бир нуқтада рўйхатдан ўтиб, бошқа тармоқларда ҳам Wi-Fiдан фойдаланиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)