1 сентябрь куни Google компанияси 2014 йил майидан буён ўзгармай турган логотипининг график услубини тубдан янгилади, дея хабар бермоқда TJournal.
Логотип, аввалгиларидан фарқли равишда, нафақат катта экранларда, балки энг кичик дисплейларда ҳам (жумладан, «ақлли» соатларда) мукаммал кўриниши керак. У компаниянинг янги фирма услубини бошлаб беради, бундан буён унинг барча маҳсулотлари иконкалари шу услубда бўлади.
Google’дагилар логотипни «оддий», «лўнда», «ёрқин» ва «самимий» дея тавсифлади ва у келажакда яна кўп бора ўзгаришини истисно қилмади.
Компания бунгача қўллаган кичик «г» энди катта «Г»га алмашди.
Изоҳ (0)