Бошқирдистонда 17 ёшли ўсмир 22 кун давомида узлуксиз компьютер олдида ўтирганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, оёғидан жароҳат олган бола 8 августдан бери уйда бўлган. 30 август куни у ҳушини йўқотган ва касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган. Бошқирдистонлик бу бола 2014 йилдан бери компьютер олдида 2 минг соатдан кўпроқ ўтирган.
«Ота-онаси уйда бўлмаган вақтда бола компьютерда узлуксиз равишда онлайн-ўйинлар ўйнаган ва вақти-вақти билан фақат ухлаш учун экрандан узоқлашган», — дейди Бошқирдистон тергов қўмитаси вакили Светлана Абрамова.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, боланинг ўлимини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши белгиланган.
Изоҳ (0)