Россиянинг энг йирик авиаташувчиси — «Аэрофлот» давлат компанияси 1 сентябрь, сешанба куни Россиядаги энг катта хусусий авиакомпания — «Трансаэро»нинг 75 фоиз ва яна битта акциясини бир рублга сотиб олмоқчи эканлигини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости» вазиятдан хабардор манбаларига таяниб.
Кейинроқ «Трансаэро»нинг «Аэрофлот» гуруҳига киришини авиакомпаниялар ҳам тасдиқлади. Бу айни пайтда молиявий аҳволи қийин бўлган «Трансаэро» муаммолари ечимини янги даражага олиб чиқади.
Тегишли масала 3 сентябрь, пайшанба куни бўлиб ўтадиган «Аэрофлот» директорлар кенгашида муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)