Қозоғистон пойтахти Олма-Ота ҳокими Бауржон Байбек ҳар куни шаҳарни кезиб чиқиб, объектлар билан танишмоқда, дея хабар бермоқда «Informburo.kz» ҳоким матбуот хизматига таяниб.
Бауржон Байбек мегаполисни полициячилар ҳамроҳлигисиз айланиб чиқади, йўллар ёпилмайди. Шаҳар ҳокими бундай саёҳатларига ҳатто матбуот вакилларини ҳам чақирмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Кок-Жайлауни асраймиз» жамоатчилик ҳаракати иштирокчилари Олма-Отанинг янги ҳокими Бауржон Байбекни табиий ҳудуддаги қурувчилик муаммоларига эътибор қаратишга чақириб, унга тоза тоғ ҳавоси билан тўлдирилган банка совға қилган эди.
Изоҳ (0)