Терговчининг ҳаётига суиқасд ва террорчилик уюштиришда айбланиб, бир умрлик қамоққа маҳкум этилган Махачқала собиқ мэри Саид Амировнинг адвокатлари ҳукмдан норози бўлиб шикоят хати берди, дея хабар бермоқда «Коммерсант».
Нашр эслатишича, Шимолий Кавказ округ ҳарбий суди 2013 йилда Россиядаги энг яхши мэр деб эътироф этилган Саид Амировни бутун умрга озодликдан маҳрум этган эди. Махачқала собиқ мэри Каспийскда теракт ташкил қилганлик ва Тергов қўмитаси терговчиси Арсен Гажибековни ўлдиришни буюрганликда айбдор деб топилди.
Изоҳ (0)