Россия 1 сентябрдан бошлаб БМТ Хавфсизлик кенгаши раиси вазифасини бажаришга киришди. «Корреспондент.net» хабарига кўра, Россиянинг раислиги сентябрь охирига қадар давом этади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, Россия раислик қиладиган ойда энг марказий тадбир — Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш, минтақадаги низоларни тартибга солиш ва террорчиликка қарши кураш масалаларига бағишланган вазирларнинг очиқ мажлисидир.
Мазкур мажлис 30 сентябрь куни ўтказилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Россия раислигида БМТнинг Ливиядаги миссияси мандатини узайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинади. Захарованинг қайд этишича, муҳокама давомида Ливиядаги вазият, санкция тартиби остидаги Ливиядаги ишлар аҳволи кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)