Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Ассам штатида юз берган сув тошқинлари натижасида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Штат табиий офатларга қарши кураш бошқармаси ҳисоботида қайд этилишича, сув тошқинлари натижасида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 735 мингдан ортиқ киши бошпанасиз қолган.
Бу жорий ёмғирлар мавсуми доирасида Ҳиндистон шимоли-шарқида кузатилаётган учинчи энг йирик сув тошқинидир. Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат штатга 1,5 миллион доллардан ортиқ зарар етказган.
Изоҳ (0)