Британиянинг Rolls-Royce компанияси Бразилиянинг Petrobras компаниясидаги коррупция можаросига аралашиб қолгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Биз Бразилиядаги тергов ҳаракатлари билан ҳамкорлик қиляпмиз, бироқ давом этаётган тергов тафсилотларини маълум қила олмаймиз. Rolls-Royce амалдорлар билан боғлиқ ҳар қандай кўринишдаги жиноятларга нисбатан тоқатсиз эканлигини бир неча бор таъкидлаганмиз», — деди The Daily Telegraph’га вазият ҳақида ахборот берган компаниядаги манба.
Қайд этишларича, коррупция иши бўйича тергов қилинаётган Petrobras’нинг собиқ менежерлари тилга олган компаниялар орасида Rolls-Royce ҳам бўлган.
Изоҳ (0)