GM-АвтоВАЗ директорлар кенгаши иккинчи авлод Chevrolet Niva автомобиллари ишлаб чиқариш таклифини маъқуллади. Бу ҳақда «RBK» хабар бермоқда.
Иккинчи авлод Chevy Niva лойиҳаси 2013 йилда бошланган, аммо 2015 йил бошида GM-АвтоВАЗ акциядорлар —АвтоВАЗ ҳамда General Motors (ҳар иккисининг 50 фоиздан улуши бор) қарорига кўра тўхтатилиши эълон қилинган эди. АвтоВАЗнинг янги президенти Бу Андерссон лойиҳани қайтадан кўриб чиқиш қарорига келди, GM эса Россиядаги бизнесини тиклаши ҳақида эълон қилди.
Иккинчи авлод Chevy Niva лойиҳаси 120 минг автомобилга мўлжалланган, киритилиши кутилаётган инвестициялар миқдори — 209 миллион доллар.
Изоҳ (0)