Чеченистон Республикаси пойтахти Грознийдаги янги «Грозний қўрғони» автодромида дрэг-рейсинг бўйича Россия чемпионатининг тўртинчи босқичи ва Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги Кубок бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Автодромнинг тантанали очилиш маросимида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва россиялик биринчи «Формула-1» пойгачиси Виталий Петров қатнашди.
Тадбирда Петров Қодировга ўзининг спортдаги карьераси тўғрисидаги китобни совға қилди. Бундан ташқари, Қодиров Ferrari пойга автомобилини бошқарди.
«Грозний қўрғони» автодромининг умумий майдони қарийб 60 гектарни ташкил этади. Мажмуага кўргазма зали, тюнинг шаҳарчалари ва тўртта трасса киради.
Изоҳ (0)