Audi компаниясининг Германиядаги бўлинмаси олти эшикли, саккиз йўловчига мўлжалланган A3 кабриолетини намойиш этди. Кабриолетга асос сифатида компания бугунги кундаги A3ни эмас, унинг 2007 йилда чиқарилган нусхасини танлади. Бу ҳақда Carscoops нашри маълумотлари асосида «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Автомобиль ягона нусхада тайёрланган: у нозиктаъб мижоз буюртмасими ёки янги авлод кабриолети, ҳозирча ошкор этилмаяпти. Янгиликнинг техник хусусиятлари ва бозорга чиқарилиш имкониятлари ҳақида ҳам изоҳ берилмаган.
Изоҳ (0)