Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой Коммунистик партияси Марказий комитети бош матбуот органи — «Жэньминь жибао» газетаси тузилмасига кирувчи «Жэньминьван» интернет-порталининг коррупцияда гумон қилинган топ-менежерлари ишдан ҳайдалди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: people.com.cн/

Фото: people.com.cн/

Хабар беришларича, «Жэньминьван» акциядорлик компанияси президенти Ляо Хуна ва директор кенгаши аъзоси, компания вице-президенти Чен Чжися «эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган». «Компаниянинг янги президенти этиб Ню Ибин тайинланди», — дейилади «Сина» хабарида.

Хитойнинг энг йирик ОАВларидан биридаги коррупция можароси ўтган ҳафта — 28 август куни Хэнань вилояти халқ прокуратураси Ляо Хуна ва Чэн Чжисяга нисбатан порахўрлик гумони билан жиноят иши қўзғатиб, дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказганидан сўнг бошланди.

1997 йилда ташкил этилган «Жэньминьван» нафақат Хитой, балки жаҳондаги энг йирик интернет-порталлардан бири ҳисобланади. Компания 2012 йили ўз акцияларини Шанхай фонд биржасига бирламчи жойлаштириш жараёни (IPO)ни амалга оширган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди