Ливан пойтахтида 29 август, шанба куни бўлиб ўтган ҳукуматга қарши намойиш оммавий тартибсизликлар билан якунига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Кечга яқин тажовузкор кайфиятдаги ёшлар гуруҳи ҳукумат қароргоҳи атрофидаги симли деворни ёриб ўтишга уринди. Улар тўсиқларнинг биринчи чизиғини кечиб ўтиб, мажмуанинг асосий кириш жойига қадар яқинлашишга муваффақ бўлди.
Бироқ кейинроқ хавфсизлик кучларининг махсус бўлинмалари намойишчиларнинг йўлларини тўсди. Саноқли дақиқалар ичида майдон намойишчилардан тозаланди, тартибсизликларни келтириб чиқарганлар эса ҳукумат кучлари томонидан ҳибсга олинди.
Аввал хабар берилганидек, Байрут кўчаларида Ливан ҳукуматининг шаҳардаги чиқиндиларни йўқотиш муаммосини ҳал қила олмаётганига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда. Полиция намойишчиларга қарата резина ўқлар ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.
Изоҳ (0)