Самарқанд вилоятидаги JV MAN Auto – Uzbekistan заводи MAN TGS 41.400 8X4 BB автобетононасосларини ишлаб чиқаришни бошлади, деб хабар бермоқда «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси матбуот хизмати.
Ушбу машина махсус бетон ташувчи воситалардан янги тайёрланган бетон қоришмасини қабул қилиб олиб, уни горизонтал ва вертикал йўналишларда етказиб беришга мўлжалланган.
Автобетононасослар яхлит бино ва иншоотларни қуришда, пойдевор ва қуйилувчи полларни ўрнатишда ишлатиладиган мобил қурилмалардир. Улар стационар қурилмаларга қараганда катта устунликка эга — турли хил манёвларни бажара олади ва яхлитлик узилмаслигини таъминлайди.
Изоҳ (0)