Республикачилар партиясидан президентлик лавозимига номзодини қўйишга интилаётган миллиардер Дональд Трамп 16 нафар бошқа республикачи даъвогарларни анча ортда қолдирмоқда. Бу ҳақда Куиннипэк университетининг жамиятшунослик институти томонидан ўтказилган сўровномага таяниб, «TAСС» хабар берди.
Трампни республикачи сайловчиларнинг 28 фоизи қўллаб-қувватлашга тайёр. Унинг рақобатчилари — истеъфодаги нейрожарроҳ Бен Карсонни сўралганларнинг 12 фоизи, Флорида собиқ губернатори Жеб Бушни 7 фоизи қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Республикачилар партиясидан номзодини илгари сураётган ягона аёл, Hewlitt-Packard компанияси собиқ раҳбари Карли Фиоринага эса сўров иштирокчиларнинг 5 фоизи овоз беришга тайёр.
Демократлар орасида эса АҚШ собиқ бош котиби Ҳиллари Клинтон сайловчиларнинг 45 фоизидан қўллаб-қувватлашларга эга бўлмоқда. Шу билан бирга, Вермондан сенатор Бёрни Сандерсга сўров қатнашчиларининг 22 фоизи, АҚШ вице-президенти Жозеф Байденга 18 фоизи овоз беришга шай.
Изоҳ (0)