Австрия полицияси Нойзидль ва Парн шаҳарлари оралиғидаги А4 трассаси бўйлаб ҳаракатланаётган юк машинаси ичида бўғилишдан вафот этган тахминан 50 нафар қочоқнинг жасадини топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, Австрия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 27 август, пайшанба куни муҳожирларни ноқонуний олиб ўтиш билан шуғулланувчи уч кишини ҳибсга олган. Улардан бири Қуйи Австриянинг Брук-ан-дер-Ляйте туманидаги чегарадан 34 қочоқни автофургонда олиб ўтганини тан олган.
Европа Иттифоқининг Frontex чегара агентлиги маълумотларига кўра, 2015 йил бошидан бери Евроиттифоқ ҳудудига 340 минг муҳожир келган. Экспертларнинг фикрича, қитъанинг бир қатор мамлакатларида кузатилаётган ноқонуний муҳожирлар билан боғлиқ вазият Иккинчи жаҳон урушидан бери аҳоли кўчишига дахлдор энг ёмон инқироздир.
Изоҳ (0)