Швейцариянинг Barry Callebaut шоколад концернининг Россиядаги филиали раҳбари Москвада ижарага олган хонадонидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Польша фуқароси Ежи Остапчукнинг жасади Шаболовкадаги хонадондан топилди. Ҳодиса жойида зўрлик билан ўлдириш белгилари йўқ», — дейди ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манба. Москва шаҳар Тергов қўмитаси вакили Юлия Иванованинг сўзларига кўра, ўлим «ўткир юрак-қон томир хасталиги сабаб юз берган бўлиши мумкин».
1996 йили Бельгиянинг Callebaut ва Франциянинг Cacao Barry компаниялари бирлашуви натижасида пайдо бўлган Barry Callebaut компанияси бош қароргоҳи Цюрихда жойлашган бўлиб, 2013—2014 йиллардаги йиллик савдо ҳажми тахминан 6,5 миллиард долларни ташкил этган. Компания юқори сифатли шоколад ва какао маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчилардан бири саналади, 50 дан ортиқ мамлакатларда ишлаб чиқариш объектлари мавжуд.
Изоҳ (0)