Эрон ўзига қарши санкциялар бекор қилинганидан 7—8 ой ўтгач, ОПЕК (нефтни экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти)ка кирувчи давлатлар орасида нефть қазиб олиш бўйича иккинчи ўринни қайтармоқчи. Бу ҳақда «Ведомости» Эрон нефтб вазири Бижон Намдар Занганега таяниб хабар бермоқда.
«Биз нархларга эътибор бермасдан, бозордаги улушимизни қайтаришимиз керак. Нархлар икки марта тушиб кетса, Эрон ҳеч нарса йўқотмайди, қазиб олиш эса бу ҳолда икки карра ошади. Эроннинг бозордаги улушига эгалик қилаётган мамлакатлар хавотир олиши керак», — деди у маҳаллий телеканалга берган интервьюсида.
Вазир сўзларига кўра, Эрон бир кеча-кундузда 4 миллион баррель нефть қазиб чиқариш даражасига қайтиш учун қазиб олишни суткасига 1 миллион баррелга кўпайтириши керак. Мамлакат 2016 йил мартигача ёқилғи экспортини суткасига 1 миллион баррелга оширишга умид қилмоқда.
Изоҳ (0)