Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллик байрами арафасида Фарғона вилояти Ёзёвон туманида замонавий деҳқон бозори фойдаланишга топширилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Бутунлай қайта реконструкция қилинган деҳқон бозорида гўшт, сут, балиқ маҳсулотлари павилёнлари, озиқ-овқат, қуруқ мева, нон, ҳунармандлик буюмлари дўконлари ташкил этилди. Янги расталарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини сақлаган ҳолда сотиш учун барча қулайлик яратилган.
Бозорнинг очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди.
Изоҳ (0)