Фарғонада 25 август куни CANTON Fair йирик кўргазма-ярмаркасининг навбатдаги тақдимоти бўлиб ўтди. UzDaily хабарига кўра, тақдимотда 50 дан ортиқ маҳаллий тадбиркор қатнашган.
CANTON ярмаркасининг 2015 йил баҳорда ташкил этилган 117-сессиясида жаҳоннинг 216 мамлакатидан 184,8 минг профессионал харидор иштирок этган бўлиб, уларнинг 789 нафари Ўзбекистондан эди.
CANTON Fair’нинг ҳар бир сессияси Хитой ва чет элнинг 150 мингдан ортиқ сифатли маҳсулотларини, шунингдек, 24 мингдан ортиқ халқаро экспонентларни жамлайди.
Маълумот учун, CANTON ярмаркасининг 118-сессияси 2015 йилнинг 15—19 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)