Буюк Британияда эримайдиган музқаймоқ яратилди, деб хабар беради The Mirror. У Стаффордшир графлигидаги Alton Towers кўнгилочар боғида сотилади.
Нашрнинг таъкидлашича, бундай ширинликни тайёрлаш усули сир тутилмоқда. Фақат шуниси маълумки, музқаймоқ ўз шаклини узоқ вақт сақлаб туриши учун унга иссиқлик ёрдамида ишлов берилади.
У бош ошпаз Хестон Блюменталь тажрибалари асосида, «инновацион ошхона»да яратилди. У ўзининг «Ёғли ўрдак» ресторанига ташриф буюрувчиларни ноёб таомлар билан меҳмон қилиши билан машҳурдир. Масалан, турли вақтларда унинг таомномасидан чиғаноқ бўтқаси, беконли музқаймоқ, оқ шоколадли қора икра, шунингдек, қаҳва ва саримсоқдан тайёрланган пишириқлар жой олган.
Изоҳ (0)