Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида илк бор МДҲ мамлакатларининг олти жамоаси иштирок этади. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар беради.
Шундай қилиб, Украинанинг «Динамо» ва «Шахтёр», Россиянинг «Зенит» ва ЦСКА, Беларуснинг БАТЕ ҳамда Қозоғистоннинг «Астана» жамоалари ЕЧЛ гуруҳ босқичида қатнашади.
Бунгача 2012/2013 йилги мавсумда собиқ иттифоқ вакиллари сони энг кўп бўлганди — ўшанда мусобақа гуруҳ босқичига беш жамоа йўлланма олганди.
Қайд этиш жоиз, «Астана» ЕЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритган илк қозоқ клуби бўлди.
Изоҳ (0)