Жаҳон акция бозоридаги пасайишларга, биринчи навбатда, ўйинчилар сентябрда АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) ҳисоб ставкасининг кўтарилишини кутаётгани сабаб бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Хитой Халқ банки қошидаги молия институти директори Яо Юйдунга таяниб.
Айни пайтда таҳлилчилар ФЗТ ставкасининг ошиши Америка акциялари тушиб кетишига ва бутун дунё бўйлаб активлар сотилишига туртки бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Бу омиллар эса янги жаҳон молиявий инқирозига сабаб бўлиши мумкин.
Хитойлик эксперт фикрича, АҚШ инфляция даражаси 2 фоизга етмагунича сабрли бўлиб туриши керак.
Изоҳ (0)