Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин АҚШнинг Уинстон-Салем шаҳрида давом этаётган ва соврин жамғармаси 695 минг 515 доллардан иборат йирик теннис турниридаги иштирокини якунлади, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Ўзбекистонлик спортчи иккинчи давра учрашувида франциялик Жо Вильфред Цонгага 7:5, 4:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ваҳоланки, иккинчи сетда ғалаба қозониш учун жуда ҳам яхши имкониятга эга бўлганди. Лекин бундан у фойдалана олмади. Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 69, Цонга эса 19-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин турнирнинг илк даврасида рейтингда ўзидан бир поғона юқори турган америкалик Дональд Янгдан 6:3, 6:3 ҳисобида устун келганди.
Изоҳ (0)