«Формула-1» автопойгалари бўйича жаҳон чемпионатининг собиқ қатнашчиси, «Индикар»нинг «500 мил Поконо» пойгасида ҳалок бўлган Жастин Уилсон олти кишига аъзо донори бўлди. Бу ҳақда «TASS» хабар беради.
«500 мил Поконо» пойгасининг якунловчи босқичида пешқадамлик қилаётган америкалик Сейж Карам ҳалокатга учради. Натижада машина бўлакларидан бири 37 ёшли Уилсоннинг шлемига тегди. Шундан сўнг, унинг машинаси тўсиққа бориб урилди.
«Андретти» жамоаси номидан пойгада қатнашаётган Жастин беҳуш аҳволда, оғир бош-мия шикастланиши билан Аллентаун шаҳридаги шифохонага етказилди. Шифокорларнинг уни сақлаб қолиш учун уринишлари муваффақиятсиз якунланди.
Изоҳ (0)