Охирги маълумотларга қараганда, Тяньцзиндаги портлаш қурбонлари сони 129 нафарга етди, деб хабар беради «Newsru.com». Уларнинг шахси аниқланиб, қурбон бўлганларнинг 76 нафари ўт ўчирувчи, етти нафари полиция ходими ва 46 нафари оддий фуқаро эканлиги маълум бўлди.
Яна 44 киши бедарак йўқолган. Шулардан 28 нафари ўт ўчирувчи, тўрт нафари полиция ходими ҳамда 12 нафари оддий фуқародир.
Шу билан бир пайтда 610 нафар жабрланган ҳамон шифохоналарда бўлиб, улардан 39 нафари оғир аҳволда. 187 нафар кишига ёрдам кўрсатилгандан сўнг касалхонадан рухсат берилди.
Изоҳ (0)