Қозоғистоннинг олтин-валюта захиралари 97 миллиард долларга тенг. Бу ҳақда мамлакат Миллий банки раиси Кайрат Келимбетов маълум қилди, дея хабар беради «Zakon.kz».
«Жами олтин-валюта захираларимиз 97 миллиард доллар, бундан 68 миллиарди Миллий фонд, яъни ҳукумат захиралари, қолган 29 миллиарди эса Миллий банк захираларидан иборат. Нефть-газ тармоғидан тушадиган барча даромад ва солиқлар Миллий фондга йўналтирилади, ундан 8-9 миллиарди ҳар йили махсус ривожланиш дастурлари учун ажратилади», —дея таъкидлаган Миллий банк раиси.
Изоҳ (0)