Қозоғистон корхоналарининг савдо миссияси 2015 йил 17 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ташриф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Қозоғистон Республикаси Инвестициялар ва ривожланиш бўйича вазирлигининг Kaznex Invest экспорт ва инвестициялар миллий агентлиги томонидан ташкиллаштирилмоқда.
Делегация таркибига машинасозлик, кимё, қурилиш, фармацевтика, озиқ-овқат ва металлургия соҳаларида ишловчи 20 та компания вакиллари киради. Ташриф давомида Ўзбекистоннинг улгуржи савдо ва дистрибьютор компаниялари билан музокаралар ўтказилади.
Шунингдек, Қозоғистон маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш ва Қозоғистон компанияларининг Ўзбекистонда давлат харидларидаги иштироки юзасидан давлат органларида учрашувлар бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)