Тожикистон ҳукумати тегишли тузилмаларга молиявий инқироз шароитида бюджет маблағларини самарали ва тежамкорлик билан сарфлаш бўйича чоралар кўриш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда «News.tj» хабар беради.
Тожикистон ҳукумати йиғилиш баёнида давлат бюджети маблағларини самарали сарфланишини таъминлаш, иккинчи даражали харажатларнинг олдини олиш бўйича режали чоралар кўриш юклатилди. Ҳукумат иккинчи даражали харажатларга хизмат транспорт воситаларидан фойдаланишни ҳам киритди.
Молия вазирлигининг маълумотларига қараганда, давлат бюджетининг умумий ҳажми жорий йилнинг етти ойи давомида 8 миллиард 184,5 миллион сомонини ташкил этган.
Изоҳ (0)