Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 2009 йилнинг апрелида 18 ёшли лицей ўқувчисини отиб ўлдирган 24 ёшли йигитга нисбатан 10,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар беради.
2009 йилнинг апрелида Калин Бахтиёрули Чимкент ўқув муассасаларидан бирининг ўқувчилари томонидан дўппосланиб, тунаб кетилган. Эртаси куни у ўзининг ўртоқларини тўплаб, ўзини ранжитган йигитлар тўпланадиган жойга милтиқ билан борган. Уларга қарата милтиқдан ўқ отиши натижасида 18 ёшли Шакура Ишан ҳалок бўлган.
Олти йил давомида Калин халқаро қидирувда бўлган. 2015 йилнинг 2 апрель куни унинг ўзи жиноятини бўйнига олиб, қайтиб келган. Суд унга 10 йилу 6 ойлик қамоқ жазосини тайинлади.
Қайд этиш жоизки, ўтган олти йил давомида қотил ўзи ўлдириб қўйган йигитнинг ота-онасига катта молиявий ёрдам юбориб турган. Ҳалок бўлган йигитнинг отаси уни расман кечирганлигига қарамасдан, суд унинг оғир жиноят содир этганлигини ҳисобга олиб, жазога маҳкум этди.
Изоҳ (0)