Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бу йил Макка ва унинг атрофидаги муқаддас жойлар зиёратига 1,5 миллион киши қатнашади, дея хабар бермоқда UzDaily Саудия Арабистони Ҳаж вазирлигига таяниб.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Саудия Арабистони ОАВларига кўра, 23 август, якшанба куни Макка маъмурий округи амири, қирол маслаҳатчиси Холид ал Файсал раҳбарлигида ҳажни ташкил қилиш марказий қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, бу йил Маккага чет элдан 1,35 миллион, Саудия Арабистонининг бошқа провинцияларидан 185 минг зиёратчи ҳаж сафари уюштириши кутилмоқда. Айни пайтгача ҳаж учун қиролликка 100 мингга яқин киши ташриф буюрган.

Бу йил Маккадаги муқаддас зиёратгоҳларга ҳаж сафари 20 сентябрдан бошланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди