Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ливан пойтахти марказида ҳукумат ва намойишчилар ўртасида курашлар давом этмоқда, деб ёзади «ТАСС». Ҳукумат саройи яқинидаги Риёд Солх майдонида 23 август, якшанба куни кечқурун камида 10 минг киши тўпланди.

Фото: roanoke.com

Фото: roanoke.com

Дастлаб сўл мухолифат кучлари, касаба уюшмалари ва ёшлар ташкилотлари ташаббуси билан ўтказилаётган норозилик акцияси тинч ўтаётган эди, бироқ кейинроқ ёшларнинг тажовузкор гуруҳи майдонни тиканли симлардан тозалашга уринди. Бунга жавобан, полиция оломонни сарой атрофидан нари ҳайдаб, сув сочувчи қурол ва кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланди. Тартибсизлик иштирокчилари эса тартиб соқчиларига тош ва сув идишларини отиб, ахлат уюмларини ёқиб, уларни провокация қилишда давом этмоқда.

Ливан пойтахти Байрутда бўлиб ўтган норозилик намойиши иштирокчилари ҳукумат истеъфосини талаб қилди.

Мухолифат вакилларининг сўзларига кўра, ҳукумат шаҳар кўчаларини тозалаш ва чиқиндиларни йўқ қилиш муаммосини ҳал қила олмаётгани сабабли одамлар кўчаларга чиққан.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)