Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

КХДР Жанубий Кореяга нисбатан илгари сурган ультиматум муддати маҳаллий вақт бўйича 22 август куни 17:00 (Тошкент вақти бўйича 13:00)да тугади. Унга кўра, Сеул чегарада жойлашган радиокарнайларни олиб ташлаши керак эди, бироқ у бу шартни бажармади, деб ёзади «Ведомости».

Фото: AP

Фото: AP

Аммо томонлар 18:00 (Тошкент вақти билан 14:00)да тангликни тартибга солиш мақсадида учрашув ўтказишга келишиб олгани туфайли, Шимолий Корея ультиматумининг шартлари кучда қолиш-қолмаслиги номаълум. Низонинг ҳар иккала томони ҳам бу юзасидан ҳеч қандай изоҳ берганича йўқ.

Ярим оролда вазиятнинг жиддий кескинлашуви 20 август, пайшанба куни КХДР ва КР қуролсизлантирилган ҳудуднинг ғарбий қисмида бир-бирига артиллериядан ўқ ёғдиргач, содир бўлди. Жанубий Корея маълумотларига кўра, ўт биринчи бўлиб, Шимол томонидан очилган, бунга у ерга Сеул томонидан Пхеньянга қарши тарғибот кампаниясида фойдаланиладиган радиокарнайлар жойлангани сабаб бўлган. Бироқ КХДР ўз ҳарбийлари биринчи бўлиб ўқ ёғдирганини рад этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди