Венесуэла президенти Николас Мадуро Колумбия билан чегарадош бўлган бир нечта шаҳарларда 60 кунлик фавқулодда вазият режимини жорий қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Бу яқинда уч нафар ҳарбий хизматчи ва бир маҳаллий фуқаро яраланганидан сўнг ҳуқуқий тартибни қайта тиклаш учун амалга оширилмоқда.
Шу тариқа, аввалроқ ёпилган Колумбия билан чегарадош баъзи участкалар ёпиқлигича қоладиган бўлди.
Давлат раҳбари Колумбия ва Венесуэла ташқи ишлар вазирларининг аввалроқ 14 сентябрга мўлжалланган учрашувини яқин душанба ёки сешанба куни ўтказиш зарурлигига ишонч билдирди. У, шунингдек, Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос билан чегарадош ҳудудлардаги вазиятни муҳокама қилиш учун олий даражада учрашув ўтказиш эҳтимоли ҳақида гапирди.
Изоҳ (0)